Кремл сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ушбу рўйхат Россия томонидан Қўшма Штатлар билан келишилган.
Унга қуйидагилар киритилган:
— Нефтни қайта ишлаш заводлари;
— Нефт ва газ қувурлари ҳамда омборлари, шу жумладан насос станциялари;
— Электр станциялари, подстанциялар, трансформаторлар ва тақсимлагичлар;
— Атом электр станциялари;
— Гидроэлектростанциялар тўғонлари.
Кремл сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, энергетика объектларига зарба беришни тақиқловчи мораторий 30 кун давом этади ва 18 мартдан бошлаб кучга кирган (шу куни Путин ва Трамп ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган, унда АҚШ президенти бундай мораторий таклифини илгари сурган). Шунингдек, "ўзаро келишув асосида" бу муддат узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.