Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Москва: Ливандаги киберҳужум терроризм актидир

Москва: Ливандаги киберҳужум терроризм актидир

Россия Ливандаги оммавий киберҳужумни кескин қоралади, натижада пейжер портлашлари содир бўлди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова воқеани терроризм ва гибрид уруш сифатида баҳолади.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 3 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, улардан 400 га яқинининг аҳволи оғир. «Ливан-Исроил чегарасида кескинлик кучайиши фонида бундай масъулиятсиз ҳаракатлар ўта хавфли оқибатларга олиб келади, чунки улар кескинликнинг янги босқичига сабаб бўлади», деди Захарова.

Воқеа 17 сентябрь куни, Ҳизбуллоҳ аъзоларига тегишли пейжерлар бутун Ливан бўйлаб оммавий равишда портлашни бошлаган пайтда юз берди. Al-Hadath телеканалига кўра, портлашлар туфайли ташкилотнинг 500 га яқин аъзоси кўриш қобилиятини йўқотган.

2023 йил октабр ойи бошида Россия раҳбари Исроилнинг Ғазо секторини гуманитар қамал қилишини 1941-1944 йилларда фашистларнинг Ленинград блокадасига қиёслаган эди.

Киритилди: 22:44 18.09.2024. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!