Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москва Болтиқбўйи давлатларига қаттиқ жавоб беришга ваъда берди

Москва Болтиқбўйи давлатларига қаттиқ жавоб беришга ваъда берди

Россия ҳукумати Болтиқбўйи давлатларининг «душманлик ҳаракатлари»га иқтисодий ва транзит соҳадаги «ассиметрик чоралар» билан жавоб беради, дея огоҳлантирди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

«Биз Болтиқбўйи давлатларининг душманона ҳаракатларига, биринчи навбатда, иқтисодий ва транзит соҳаларда ассиметрик чоралар билан жавоб берамиз», — деди Мария Захарова.

«Биз қабул қилган жавоб чоралари, жумладан, Россиянинг шимоли-ғарбий портларига юк оқимини қайта йўналтириш Болтиқбўйи мамлакатларининг буджет даромадларига ўта салбий таъсир кўрсатди», деди Россия ТИВ вакили.

Захарова Болтиқбўйи мамлакатлари билан муносабатларнинг узилишини «номақбул» деб атади, чунки у ерда кўплаб рус тилида сўзлашувчилар, шу жумладан Россия фуқаролари яшайди.

Мария Захарова Болтиқбўйи давлатларининг иқтисодий соҳадаги қандай ҳаракатларига Россия жавоб бериши мумкинлигини очиқламаган.

Киритилди: 20:10 05.05.2024. Ўқилди: 3867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!