Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Молдовадаги оғир вазиятда Мая Санду айбдор

Молдовадаги оғир вазиятда Мая Санду айбдор

IMAS ижтимоий сўровида қатнашган респондентларнинг 42,2 фоизига кўра, Молдовадаги оғир вазиятда Мая Санду айбдор.

▪️ Респондентларнинг 36 фоизи амалдаги ҳукумат республика учун фалокат ва истеъфога чиқиши керак, яна 22 фоизи ҳукумат самарасиз ва маълум ўзгаришлар киритилиши керак, деб ҳисоблайди. 33 фоизи мамлакат раҳбарияти хайрли ишлар қилаётганига ва сабр-тоқат кераклигига ишончи комил, 5 фоизи эса ҳокимият халққа яқин, деб ҳисоблайди.

▪️ Респондентларнинг 35 фоизи сўнгги 10 йил ичида Наталя Гаврилитс бошчилигидаги ҳукумат энг ёмони бўлганини қайд этди. Ушбу антирейтингда амалдаги Вазирлар Маҳкамаси коррупция учун хизмат қилган Владимир Филат ҳукуматини (14%) ортда қолдирди.

▪️ Сўров иштирокчилари фикрича, энг аввало, маош ва пенсияларни ошириш, нархларни назорат қилиш, газ билан боғлиқ инқирозни ҳал этиш масалаларини расмийлар ўз зиммасига олиши керак бўлган муаммолардан бири. Мамлакат раҳбарияти ҳам халқни эшитиб, иш ўринлари яратиши керак.

Киритилди: 14:45 06.12.2022. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!