Молдовада бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум давомида кузатувчилардан олинган барча ҳисоботларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 778 та қоидабузарлик қайд этилган. Бу ҳақда Промо-ЛEХ ташкилотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда. Кузатувчилар сайлов бюллетенларини суратга олишда энг кўп қоидабузарликларни қайд этдилар — 175 та ҳолат аниқланган. Энг кенг тарқалган қоидабузарлик сайлов участкалари очилиши ёки сайлов бюллетенларини санаб чиқиш тартибини видеога олишнинг тўхтатилиши (98 та ҳолат) бўлди.