Молдовадаги президентлик сайловларини кузатган кузатувчилар 141 та қоидабузарликни қайд этиб, бу маълумотни Промо-ЛEХ жамоат ташкилотига юборган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Уюшма раҳбари Николай Панфилнинг сўзларига кўра, жамоа бу ишларнинг барчасини кўриб чиққан.
«Бизнинг жамоамиз воқеа ҳолати бўлган 141 ишни кўриб чиқди, улардан 109 таси тасдиқланган ҳолатлар ушбу нашрга киритилган», деди у.
Кўпгина ҳолатлар рўйхатга олиш пайтида юзага келган техник муаммолар билан боғлиқ. 25 та ҳолат сайлов қутиларини бузиш , шунингдек муҳрларнинг йўқлиги билан боғлиқ.
Рўйхатда овоз бериш сирини бузиш, видеоёзувни тўхтатиб туриш, овоз беришни тўхтатиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, рўйхатлар билан боғлиқ муаммолар, сайловчиларни уюштирилган ташиш кабилар ҳам мавжуд.