Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Молдовада парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинди, ЕИ билан ҳамкорлик тарафдорлари 50 фоиздан ортиқ овоз олди

Молдовада парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинди, ЕИ билан ҳамкорлик тарафдорлари 50 фоиздан ортиқ овоз олди

Молдова Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида барча сайлов участкалардаги 100 фоиз овозларни ҳисоблаб чиқди.

Амалдаги президент Майя Сандунинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик йўналишидаги “Ҳаракат ва бирдамлик” (PAS) партияси 50,20% овоз олди. Бу унга парламентдаги 101 ўриндан 55 тасини беради. Мазкур натижа аввалги парламентдаги 61 ўринга нисбатан камроқ, аммо барибир кўпчилик ўринни ташкил этади.

Молдовадаги ЕИ билан яқинлик тарафдори бўлган яна бир сиёсий куч — “Aleternativa” блоки парламентда 8 мандатни қўлга киритди.

Россияпараст “Ватанпарварлар” блоки эса 24,17 фоиз овоз олиб, парламентда 27 ўринга эга бўлди.

Киритилди: 19:24 29.09.2025. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!