Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Молдова полицияси сайловчиларнинг порахўрлик ҳолатлари юзасидан 13 та туманда тинтув ўтказмоқда

Молдова полицияси сайловчиларнинг порахўрлик ҳолатлари юзасидан 13 та туманда тинтув ўтказмоқда

Молдова ҳуқуқ-тартибот идоралари президентлик сайловларида сайловчилардан пора олиш бўйича жиноий ишлар доирасида 13 та туманда тинтув ўтказмоқда.

Бу ҳақда Полиция Бош комиссарлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Пайшанба куни, шунингдек, мамлакатнинг олти вилоятида "Победа" мухолифат блоки фаоллари уйларида ҳам тинтувлар ўтказилди. Терговчиларнинг фикрича, улар "сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида ноқонуний манбалардан" ойлик тўловларни олишади.

Умуман олганда, октябрь ойида 1 мингдан ортиқ одам устидан тинтув ўтказилган, улардан ўнлаб кишилар қўлга олинган. "Победа" блоки раҳбари Илан Шор расмийларнинг айбловларини асоссиз ва тинтувларни сайловолди иши деб атади.

20 октябрь куни бўлиб ўтган овоз беришнинг биринчи босқичи натижаларига кўра, 42,49 фоиз овоз олган амалдаги президент Майя Санду ва 25,95 фоиз овоз тўплаган собиқ бош прокурор Александр Стояногло иккинчи турга йўл олди.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!