Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Майя Санду маълум қилди.
"Референдум бўлиб ўтди. Фуқароларимизнинг кўпчилиги Молдованинг Европа давлатларининг тинч оиласига қўшилиши тарафдори бўлди. Бунинг натижасида Молдова Конституциясига Европа интеграциясига оид тузатишлар киритилади. Жаҳон ҳамжамияти Молдова халқи иродасини ҳурмат қилади", — дея таъкидлади Санду.