Бойлик инсоннинг ўз эҳтиёжидан ва оиласи эҳтиёжидан ортиқ пул, маскан, улов, асбоб-анжом ва турли неъматларга эга бўлишидир. У камбағалликнинг зиддидир.
Мол сўзи арабча мола-ямийлу феълининг ўзаги бўлиб, қийматга эга ва кўнгил майли тортадиган нарсани англатади.
Кўнгил майли тортадиган қимматли нарсаларнинг ҳаммаси - пул, тилла, кумуш, кўчмас ва кўчар мулк ва бошқалар мол дейилаверади. Бу нарсалар кўнгил тортиши, иштаҳа қилиши дейилади. Иштаҳа эса шаҳват маъносини англатади. Шунинг учун Қуръони каримда бундай нарсаларнинг барчаси шаҳватлар деб аталган.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, эски-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ - ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир (14-оят).
Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз (10-оят).
Намоздан кейин ким савдосига, ким касал кўргани, ким илм талабига ва ҳоказо-ҳамма ўз ишига қайтиши мумкин.
...ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг...
Аллоҳнинг фазлини талаб қилиш давомида дунёга ҳаддан ташқари берилиб кетиб, йўлдан адашиш ҳам мумкин. Шунинг учун оятнинг охирида:
...ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз , дейилмоқда.
Мол-дунёга муҳаббат қўйиш инсоннинг табиатида бор. Бу муҳаббат бўлмаса, дунё обод бўлмайди.
Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади:
Ва молни кўп яхши кўрасизлар (20-оят).
Ислом инсон мол жамлаш орқали эришадиган турли фойдаларни инкор қилмайди. Балки Қуръони карим бир неча ўринда молни хайр - яхшилик деб атаган.
Мол жамлаш одобларига риоя қилиш.
Мол Аллоҳ таолоникидир.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун мол неъматига шукр келтириш шартдир.
Мулкдор бўлиш оғир масъулиятдир.
Мол-дунё топиш йўлларига ва манбаларига аҳамият бериш ўта зарурдир.
Молу дунё ва бойлик одобларидан бири оила аъзолари ва қарамоғидагиларга нисбатан қизғанчиқ бўлмасликдир.
Давлатманд кишиларнинг зийнати сахийлик ва яхшилик қилишдир.
Мол-мулк эгаси зиммасида адо этилиши зарур бўлган кўп ҳақлар бор.
Мол-дунёда Аллоҳ таолонинг бир қанча ҳаққи бор:
Ҳа, Ислом мол-мулкка шундай назар билан қарайди. Мусулмонлардан ҳар бири қўлидаги молнинг муҳофазасини жамоа аъзоларига топширади.
Manba: muslim.uz