Аргентиналик футболчи Лионель Мессининг қиёфадоши — эронлик Риза Перестес Мессига ўхшашлигидан фойдаланиб қолди.
У аксар ҳолларда Мессининг номидан фойдаланиб, қизларни чув туширган ва улар билан яқин муносабатга киришган. Бу ҳақда "Insolite TV" хабар тарқатди. Манбага кўра, Перестер Месси номидан фойдаланиб 28 нафар қизнинг номусига теккан. Айни дамда камида 23 нафар аёл унинг устидан судга арз қилган.