Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Модрич келаси мавсум Месси билан бирга тўп тепади

A A A
Модрич келаси мавсум Месси билан бирга тўп тепади

Ярим ҳимоячи Лука Модрич жорий мавсум сўнггида "Реал"дан кетади.

38 ёшли хавбек "Интер Майами"га ўтиш бўйича деярли келишувга эришди. Модрич ёзда жамоага қўшилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Майамида ҳозирда Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альба ўйнамоқда.

Лука 2012 йилнинг августидан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади. Томонлар ўртасидаги меҳнат битими июнь ойи сўнггида якунига етади. Футболчининг бозор нархи 8 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:33 31.03.2024. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!