Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда, дея хабар берди Relevo.
Манбага кўра, 39 ёшли футболчи мавсум якунида, аниқроғи Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг "Реал" билан хайрлашади.
Модрич 2012 йилда "Тоттенхэм"дан 35 миллион евро эвазига сотиб олинганди. У жорий мавсумдаги 29 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та ассист берди.