Моди сўнгги ҳафталарда Трамп билан телефон суҳбатидан тўрт марта бош тортди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Ҳиндистон бош вазири АҚШ президенти мамлакат иқтисодиётини "ўлик" деб атагани ва ҳинд маҳсулотларига қўшимча 25% бож солгани учун ранжиган.
Нью-Деҳлида Вашингтоннинг ҳаракатлари "ноҳақ ва асоссиз" деб топилиб, Россия нефтини сотиб олиш давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги савдо келишувини муҳокама қилиш учун кутилган АҚШ делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи бекор қилинди.