Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Моди Пезешкиан билан суҳбатда минтақадаги энергетика иншоотларига қилинган ҳужумларни қоралади

Моди Пезешкиан билан суҳбатда минтақадаги энергетика иншоотларига қилинган ҳужумларни қоралади

Эрон президенти Масуд Пезешкиан билан телефон орқали суҳбатда Бош вазир Нарендра Моди минтақада АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши давом этаётган операциялари фонида энергетика инфратузилмасига қилинган ҳар қандай ҳужумларни қоралади.

Бу ҳақда Эроннинг ISNA агентлиги хабар берди.

Ҳиндистон бош вазири Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиб бораётганидан чуқур хавотир билдирди. У можаролар глобал озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлади ва Ҳормуз бўғозида хавфсизликни ва Форс кўрфазида эркин кема қатновини талаб қилди.

Пезешкиан, ўз навбатида, Эрондаги урушни тугатиш учун АҚШ ва Исроил "зудлик билан ҳужумларни тўхтатиши" кераклигини таъкидлади.

"Шунингдек, ҳужумлар такрорланмаслигига кафолат берилиши керак", деди Эрон президенти.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. Натижада Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоменей ва бошқа бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилди. Кейин Эрон Исроилдаги, шунингдек, АҚШ ва унинг Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрдаги иттифоқчилари билан боғлиқ нишонларга зарба беришни бошлади.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!