Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2019 йилдан бери биринчи марта Хитойга ташриф буюрмоқчи. У Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашмоқчи. Саммит август ойи охирида Тянтцзиньда бўлиб ўтади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия билан савдо борасида АҚШ босимига дуч келган Ҳиндистон ҳукумати Америка босимини мувозанатлаш учун Хитой билан муносабатларини зудлик билан қайта кўриб чиқмоқда.
Бош вазир Модининг Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан аввалги учрашуви 2024 йилда Қозондаги БРИКС саммитида бўлган эди.