Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Модель эркаклар садоқатини синашга қарор қилиб, ҳайратга тушди

Модель эркаклар садоқатини синашга қарор қилиб, ҳайратга тушди

Лос-Анжелеслик фотомодель Пейдж Вулен аёлларга эркаклар садоқатини синаб кўришга ёрдам беришга қарор қилди ва айрим эркакларнинг муносабатидан  шок ҳолатига тушди.

Модель ўтказган тажриба натижалари "Daily Mail" нашрида эълон қилинди, деб ёзмоқда "sputniknews-uz.com".

Таъкидланишича, Пейдж ўзининг Инстаграмдаги кузатувчилари илтимосига кўра, уларнинг йигитларига хабар ёзган. Айрим йигитлар шу пайтнинг ўзидаёқ ўз севгилиларидан воз кечиб, ёзишмада моделга "қалб соҳибалари йўқ"лигини айтиб, ёлғон сўзлашга киришган.

Шу билан бирга, уларнинг инстаграм-аккаунтларида иккинчи яримлари билан бирга тушган суратлар бўлган. Йигитлар билан ёзишмаларнинг айримларини модель ижтимоий тармоққа жойлаган.

— Салом!

— Оҳо, салом!
— Жуда истарали экансан!
— Менми? Сен ҳақиқий супермоделга ўхшайсан!
— Ҳа-ҳа, севган қизинг борми?

— Йўқ. Сен ҳозир Лос-Анджелесдамисан? Мен бу ерда доимий ишлайман, кел, учрашамиз.

Соҳибжамолнинг ушбу тажрибаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини иккита гуруҳга бўлиб юборди: бир гуруҳ уни профокатор, деб атаса, иккинчиси ҳақиқий қаҳрамон, дея олқишлади.

Фотомоделнинг таъкидлашича, севгилиси бўлган эркакларнинг каттагина қисми унинг макрига учмаган. Йигитлар орасида Пейджга жуда кескин жавоб қайтарган ёки севгилиси борлигини айтганлари ҳам бўлган.

Киритилди: 05:00 29.11.2020. Ўқилди: 5753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!