Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мисрликлар «Лада» минади

Мисрликлар «Лада» минади

Мисрда Лада автомобилларини ишлаб чиқариш 2025 йилда бошланади. Бу ҳақда Россия ОАВлари Миср савдо ва саноат вазири Аҳмад Самирга таяниб хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Мисрнинг Тарбул шаҳрида Россия маркасидаги автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда.

Вазирга кўра, «АвтоВАЗ» Мисрда Лада автомобилларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини олган Мисрнинг "GV Investments" компанияси билан ҳамкорлик шартномаси тузган.

Тарбул шаҳридаги янги автомобиль заводининг майдони 200 минг квадрат метрни ташкил қилади.

«Янги завод йилига 50-70 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга Мисрдаги энг йирик автомобиль йиғиш заводларидан бирига айланиши кутилмоқда», — деди вазир.

Киритилди: 16:42 03.06.2024. Ўқилди: 2931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!