Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мисрдаги Хургада соҳилида яна акула пайдо бўлди

Мисрдаги Хургада соҳилида яна акула пайдо бўлди

Миср ҳукумати Қизил денгиздаги машҳур Хургада курортида акула пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ортидан зарур чоралар кўришга киришди, деб ёзди “Al Masry Al Youm” газетаси.

Нашр қайд этишича, куни кеча Ал-Гуна туманидаги Абу Минкар ороли яқинида акула кўринган. Қўриқхона бошқармаси ёввойи жониворга қарши курашиш чорасини кўра бошлади. Ҳудуддаги чўмилиш жойига бормоқчи бўлганлар ҳушёрликка чақирилди.

2023 йил июнь ойида айнан Хургадада акула ҳужуми натижасида россиялик сайёҳ ҳалок бўлган. Сентябрь ўрталарида эса Миср атроф-муҳит вазирлиги Синай ярим оролидаги Даҳоб шаҳри соҳилида маҳаллий аҳоли вакили ҳам акуладан жабр кўрганини маълум қилган.

Киритилди: 15:23 02.04.2024. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!