Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мисрда йиллаб судсиз ҳибсда сақланган журналист озод қилинди

Мисрда йиллаб судсиз ҳибсда сақланган журналист озод қилинди

Al Jazeera телеканали Мисрда журналист Маҳмуд Ҳусайн кутилмаганда озодликка чиқарилганини маълум қилди. Журналист тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери судсиз ва ҳеч қандай айбловсиз ҳибсда сақланиб келаётган эди.

Маҳмуд Ҳусайн Миср фуқароси ҳисобланади. Унинг озодликка чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ берилмади.

Журналист 2016 йилнинг декабрида Қоҳирада, таътил пайтида оиласининг олдига келганида ушланган эди. У 15 соат давомида адвокатсиз сўроқ қилингач, қўйиб юборилган, бироқ бир неча кундан кейин яна қўлга олинган. Аввалига у ёлғон хабарлар тарқатиш ва давлатнинг обрўсини тушириш учун хорижий давлатлардан пул олганликда айбланди, бироқ расман айблов эълон қилинмади.

Журналистни ҳисбда ушлаб туриш муддати ўн мартадан ортиқ узайтирилган, бу эса ҳам Миср қонунчилиги, ҳам халқаро қонунларга зиддир.

Al Jazeera Маҳмуд Ҳусайннинг қўйиб юборилиши учун катта кампания олиб борди. Журналист ушбу телеканалда аввалига 2010 йилда Қоҳирадан туриб, кейин эса Дохада ишлай бошлаган.

Киритилди: 15:33 08.02.2021. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!