Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мисрда виза нархи ошдими?

Мисрда виза нархи ошдими?

ОАВларда Миср визаси нархи 25 доллардан 45 долларгача ошиши ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатга кириш визаси нархининг ошиши ҳақидаги маълумотлар мутлақо ёлғон ва бу масала бўйича ҳеч қандай қарорлар қабул қилинмаган.

— Ҳозирда виза тўловини ошириш эмас, балки максимал тўловни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди, — дейилади баёнотда.

Вазирлик визалар ёки бошқа масалалар бўйича ҳар қандай маълумот фақат тегишли давлат органларининг расмий баёнотлари орқали эълон қилинишини таъкидлади. Шу муносабат билан агентлик барча ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу масала бўйича бирон бир маълумотни тарқатишдан олдин расмий манбаларга мурожаат қилишга чақиради.

Киритилди: 20:28 10.12.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!