Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мисрда "Sputnik V" ва "AstraZeneca" вакциналаридан фойдаланишга рухсат берилди

Мисрда "Sputnik V" ва "AstraZeneca" вакциналаридан фойдаланишга рухсат берилди

Чоршанба куни Миср фармацевтика идораси Sputnik V ва AstraZeneca вакциналаридан фойдаланишни маъқуллади. Бу мамлакат бир ой олдин вирусга қарши эмлаш дастурини бошлаганди.

“Фармацевтика идораси Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган Sputnik V ва AstraZeneca вакциналарини фавқулодда ишлатишга рухсат берди” дейилади ушбу идоранинг "Фейсбук"да эълон қилинган баёнотида.

«Миср "Sputnik V"ни маъқуллаган дунёдаги 35-мамлакат бўлди» деб баёнот берди Россиянинг инвестиция фонди.

Араб дунёсида энг кўп аҳолига эга бўлган Миср мамлакати (100 миллиондан ортиқ) 24 январда коронавирусга қарши эмлаш компаниясини бошлаганди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу мамлакатда ҳозиргача 179 мингдан зиёд одам коронавирусга чалинган ва уларнинг 10 400 дан ортиғи ҳаётдан кўз юмган.

Киритилди: 19:15 26.02.2021. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!