Мисрнинг Тахта шаҳрида икки поезд бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Egypt Today.
«Поездларнинг тўқнашуви натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 66 киши эса жароҳат олди», - дейилади Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Холид Мугахеданинг РИА Новостига берган хабарида.
Тўқнашиш Миср жанубида ҳаракатланаётган иккита йўловчи поезди ўртасида рўй берган.
Reuters агентлигининг хабар беришича эса, 49 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши жароҳат олган.