Мисрнинг Қизил денгиздаги Марса-Алам шаҳри қирғоқларида чўкиб кетган Sea Story яхтасидан 28 киши қутқариб олинди.
Бу ҳақда Қизил денгиз вилояти губернатори Амр Ҳанафий маълум қилди.
"Қизил денгиз губернатори Амр Ҳанафий Марса-Алам шаҳри жанубида Sea Story сайёҳлик яхтасининг чўкиб кетиши билан боғлиқ ҳодисадан ҳозирда 28 киши муваффақиятли қутқарилганини, бедарак йўқолган 17 кишини қидириш давом этаётганини" - маълум қилди.