Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатти CNNга берган интервьюсида Ғазо аҳолисини оммавий кўчиришга уринишни «қизил чизиқ» деб атади ва Қоҳира ўз миллий хавфсизлиги ва суверенитетини ҳеч кимга хавф остига қўйдирмаслигини таъкидлади.
Унинг айтишича, Миср гуманитар ёрдамни киритиш учун турли каналлар орқали иш олиб бормоқда, аммо фаластинликларни Ғазодан чиқаришга мутлақо рози бўлмайди.
Абдулаттининг бу қатъий баёноти Исроил бир нечта давлатлар билан кўчирилган фаластинликларни қабул қилиш ҳақида музокара олиб бораётгани маълум қилинганидан сўнг янгради.
Вазир: «Агар уларни қувиб чиқаришга муваффақ бўлишса, бу Фаластин ишининг тугаши бўлади», – дея қўшимча қилди.