Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Миср: ҳайит намози фақат битта масжидда ўқилади

A A A
Миср: ҳайит намози фақат битта масжидда ўқилади

Коронавирусга қарши кураш бўйича Олий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Анадолу ахборот агентлигига таяниб "hidoyat.uz".

Бош вазир Мустафо Мадбули бошчилигидаги йиғилишда Ийдул-Азҳо намози Рамазон ҳайити намози каби ўқилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мамлакатда фақат битта масжидда ваъзни ўз ичига оладиган ҳайит намози бўлиб ўтади ва масжидда чекланган миқдордаги одамлар бўлади.

Бу йил Мисрда коронавирус тарқалиши сабабли Рамазон ҳайити намозлари фақат Қоҳирадаги “Саййида Нафиса” масжидида бўлиб ўтди ва миллий телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Ал-Азҳарнинг буюк имоми Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилган Уламолар Кенгаши ўша пайтда ҳайит намозлари жамоат билан ўтказилиши керак бўлса-да, бу йил COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун уйда ибодат қилса, яхши бўлади, деб айтди.

Қурбон ҳайити исломнинг энг муқаддас байрамларидан бири бўлиб, у ҳар йили бутун дунё бўйлаб нишонланади ва мусулмон кўпчилигига эга мамлакатларда расмий байрамдир.

Киритилди: 06:00 25.07.2020. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!