Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Миср фавқулодда саммит олдидан дипломатик фаолликни оширди

A A A
Миср фавқулодда саммит олдидан дипломатик фаолликни оширди

Миср 15 сентябр куни бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ва Араб Лигасининг фавқулодда саммити арафасида бир қатор интенсив дипломатик мулоқотлар ўтказганини маълум қилди. Учрашув Исроил томонидан Қатар пойтахти Дохага уюштирилган ҳужум фонда бўлиб ўтади.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, ТИВ раҳбари Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказган.

Мулоқотларда минтақадаги сиёсий ва хавфсизлик муаммолари, шунингдек, сўнгги воқеаларнинг оқибатлари муҳокама қилинган. Томонлар араб ва ислом дунёсида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун сиёсий, дипломатик ва иқтисодий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Саммит Қатар ташаббуси билан, Туркия раислигидаги ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кўмагида бўлиб ўтади. Бу 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари бошланганидан бери учинчи фавқулодда учрашув бўлади.

Саммитда Исроилнинг Қатарга ҳужуми, Ғазо ва Ғарбий соҳилдаги уруш, шунингдек Исроил агрессиясининг Ливан, Сурия, Яман ва Эронга кенгайиши масалалари кўриб чиқилади.

Киритилди: 09:01 14.09.2025. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!