Миср «Aраб НАТО»си тузиш ташаббусини илгари суриб, араб давлатларининг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда, деб хабар берди World Israel News.
Хабарга кўра, НАТОга ўхшаш ҳарбий иттифоққа асос солиш таклифи биринчи марта тўққиз йиллар олдин киритилган, аммо амалга ошмай қолган, Исроил Қатарга зарба берганидан сўнг мавзу яна фаоллашган.
Ҳарбий иттифоқ тузилса, Қоҳира унга 20 мингга яқин ўз ҳарбий хизматчисини киритишни таклиф қилмоқда ва бундай кучларни «зарурат туғилганда улардан фойдаланишга имкон берадиган ва уларни араб мамлакатлари аҳолиси ва уларнинг қуролли кучларига мос келадиган тарзда шакллантирадиган» механизмни ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
Номи сир тутилган мисрлик мансабдорнинг айтишича, ушбу алянсда етакчи мақомида Миср ўзини кўрмоқда, кейин Саудия Арабистони, ундан сўнг эса Форс кўрфази давлатларидан бири (араб давлати) бўлиши мумкин.