Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миср 2,5 миллион россиялик сайёҳни кутмоқда

A A A
Миср 2,5 миллион россиялик сайёҳни кутмоқда

Миср туризм бошқармаси раҳбари Амр Элкадий Миср томони Россиядан 2,5 миллион сайёҳни жалб қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Биз сайёҳлар сонини ошириш устида ишлаяпмиз. Ўтган йили Мисрга 1,4 миллионга яқин россиялик келган. Биз, албатта, бу кўрсаткични оширишга интиламиз ва буни уддалай оламиз. Ўйлайманки, биз ҳар йили 2,5 миллионга яқин россияликни қабул қила оламиз», — деди у.

Амр Элкади Миср россиялик сайёҳлар орасида, айниқса қишда, нарх ва кўрсатилаётган хизматлар сифати нисбати туфайли машҳур эканини таъкидлади.

2024 йилда россиялик сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 10-15 фоизга ошиши мумкин.

Киритилди: 18:42 31.03.2024. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!