Газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. 5-январ куни ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманида 14:00 дан 18:00 гача:
— Шўртепа, Моҳларойим, Бинокор, Жасорат, Узумзор, Ш.Бурхонов тор, Ш.Бурхонов берк, Ойишахоним, Турон, Гулнор ва Сарбаланд кўчаларидаги 578 та ерли хонадон
Янгиҳаёт туманида 14:00 дан 17:00 гача:
— «Янги турмуш» маҳалласи;
— «Греен ҳоусе» ТЖМ да 10 та кўп қаватли уй;
Сергели туманида 14:00 дан 16:00 гача:
— «Мададкор» маҳалласи;
— «Зийнат» маҳалласи;