Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Мирзо Улуғбек туманида трансформатор ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманида трансформатор ёниб кетди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган подстанцияда 17 июль тонгида ёнғин чиққан.

Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, қутқарувчилар соат 01:37 да етиб бориб, ёнғинни соат 02:06 да тўлиқ ўчиришган.

Тошкент шаҳар электр тармоқларига кўра, юклама ортиб кетиши оқибатида юқори кучланишли ускуналарда қисқа туташув содир бўлган. Бу носозлик соат 02:50 да бартараф этилган.

Ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳодиса туфайли туманда “cвет” вақтинча ўчган, ҳозирда электр таъминоти бутунлай тикланган.

Киритилди: 12:20 17.07.2025. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!