Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:
— Қисқа даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан хусусий тиббиётни ривожлантиришга қаратилган 6 та Фармон ва қарор қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатлар орқали хусусий сектор учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилди. Бу йўналишдаги субъектлар барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган.
Натижада охирги 6 йилда хусусий клиникалар сони 2,5 бараварга кўпайиб, 3 мингтадан 8 мингтага етди. Ҳозир улардан 159 таси хорижий инвестиция иштирокидаги хусусий шифохоналардир.