Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мирзиёев “револьвер” кредитлар берилиши ҳақида гапирди

Мирзиёев “револьвер” кредитлар берилиши ҳақида гапирди

Президент мева-сабзавот кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади. Жумладан:

- жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;

- кластерларга томорқалардан тайёр маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар берилади;

- экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади;

- кластерлар томонидан чет элдан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассиси жалб қилиш харажатларининг 50 фоизигача қисмига субсидия берилади.

Киритилди: 18:19 24.11.2021. Ўқилди: 5114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!