Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.