13-июл куни соат 18:06 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шайхун кўчасида таъмирланаётган бино ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 18:11 да етиб борган. Олов соат 18:33 да қуршаб олинган ва 18:40 да тўлиқ ўчирилган.
Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.