Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Миробод туманида совуқ сув ўчирилади​​​​​​​

Миробод туманида совуқ сув ўчирилади​​​​​​​

Миробод туманидаги айрим манзилларда совуқ сув таъминоти ўчирилади.

Миробод тумани сув таъминоти томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида «Абдулла Авлоний» маҳалласида Д-300 мм бўлган марказий ичимлик суви тармоғида қувур алмаштириш ишларини амага ошириш режалаштирилган.

Шу муносабат билан «Абдулла Авлоний», «Миробод», «Янги Миробод» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида 11 июль соат 09:00дан 12 июль соат 09:00гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

Сув таъминоти ўчирилган ҳудудларга махсус машиналарда сув етказиб берилади.

Киритилди: 23:45 10.07.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!