Миробод туманида, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, электросамокатларда содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот.
30-май куни соат 08:03 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Ислом Каримов кўчасида жойлашган 25-уй олдида электросамокатлар ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 08:07 да етиб бориб, ёнғин соат 08:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.