Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мириам Спитери Дебоно Мальта президенти лавозимига киришди

Мириам Спитери Дебоно Мальта президенти лавозимига киришди

Мальтанинг янги сайланган президенти Мириам Спитери Дебоно пайшанба куни парламентнинг бир овоздан қабул қилинган қароридан сўнг Мальтанинг 11-президенти сифатида қасамёд қилди, дея хабар беради Sinhua.

У парламентнинг навбатдан ташқари сессияси чоғида республика президентининг расмий қароргоҳи бўлмиш Валлеттадаги Буюк магистр саройида қасамёд қилди.

71 ёшли М.Спитери Дебоно мамлакат тарихида президентлик лавозимини эгаллаган учинчи аёл бўлди ва бундан олдин у Вакиллар палатасини бошқарган ягона аёл эди.

У сўнгги беш йил давомида бу лавозимда ишлаган Жорж Велла ўрнини эгаллади.

Киритилди: 12:59 05.04.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!