Россия президенти Владимир Путин ва унинг беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко дунёдаги мавжуд вазият ва икки давлат дуч келаётган таҳдидларни бир хил баҳолайди. Бу ҳақда Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс» .
Унинг қайд этишича, бу Иттифоқ давлатининг янги Хавфсизлик концепциясида ўз аксини топади.
«Ушбу ҳужжатнинг асосий вазифаси тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашдир», дейди Волфович.
Унинг таъкидлашича, Путин ва Лукашенко «биринчи навбатда АҚШдан келаётган» таҳдидларнинг тўлиқ кўламини тушунишади . Контсепцияни ишлаб чиқувчилар Ғарбнинг тажовузкор кайфиятини ҳисобга олишади.