Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Минглаб одамлар Италияда Фаластин ва Global Sumud флoтилиясига қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди

Минглаб одамлар Италияда Фаластин ва Global Sumud флoтилиясига қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди

Италиянинг Катания шаҳрида минглаб одамлар Фаластинни ва Испаниядан Ғазога йўл олган, Исроил блокадасини бузишни мақсад қилган халқаро Global Sumud флoтилиясига қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқди.

Намойишчилар Катания портида тўпланиб, Фаластин байроқлари ва плакатлари билан шаҳар марказига йўл олишди. Улар “Озод Фаластин!”, “Шаҳарларимиз Фаластин билан”, “Геноцидни тўхтатинг”, “Дариёдан денгизгача — Озод Фаластин”, “Интифада” каби шиорларни куйлаб, Исроилнинг ҳужумлари ва Ғазо секторидаги блокадага қарши норозилик билдиришди. Марш якунидаги митингда экранда “Ғазо, биз келаяпмиз!” деган ёзув акс эттирилди.

Ташкилотчилар маълумотича, акцияда камида 15 минг киши иштирок этган. Намойишчилардан бири:
“Биз жуда кам иш қилаяпмиз. Бу геноцидни тўхтатиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз шарт”, деди.

Яна бир фаол эса халқаро флoтилия аҳамиятини таъкидлаб, шундай деди:
“Ортда қолган юзлаб одамлар очлик ва ташналикдан азоб чекмоқда. Биз улар билан бирдаммиз ва эълон қиламиз: биз курашамиз. Бугун катта ҳаракат қилдик, аммо эртага яна ишга, ўқишга қайтамиз. Лекин юзлаб инсонларнинг ҳаёти ҳақида гап кетмоқда”, деди.

Италиядан чиққан кемалар 7 сентябр куни Сицилия шарқидаги портларда тайёргарликни якунлаб, Барселонадан аввалроқ йўлга чиққан кемаларга қўшилиб, Ғазога йўл олиши кутилмоқда.

Global Sumud флoтилияси ҳақида

44 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлаган Global Sumud халқаро фуқаролик-гуманитар флoтилияси 31 август куни Барселонадан Ғазога йўл олди. Шу куни Генуядан ҳам 300 тонна гуманитар ёрдам ортилган бир нечта кема Oрта Ер денгизи орқали ҳаракатни бошлади.

“Sumud” — арабча сўз бўлиб, “қатъият”, “чидам” маъноларини англатади. 1967 йилги Олти кунлик урушдан кейин у Фаластин халқи учун қаршилик ва чидамлилик рамзига айланган. Фаластин маданиятида зайтун дарахти ва ҳомиладор қишлоқ аёли анъанавий равишда Sumudнинг рамзи ҳисобланади.

Киритилди: 17:09 04.09.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!