👤 2024 йилнинг 24 февраль куни соат 21:50 ларда, Олмазор туманида жойлашган "Минерал сувлар" блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант А.Бурхонов ва Кинология ходими сафдор О.Зияевлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб келаётган “NEXIA 3” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, автоулов йўловчиси 1981 йилда туғилган Қ.Д.нинг гап сўзи ва ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган, холис иштирокида текширилганда ёнидан қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
📄Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.Д. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.