Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади

Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади

Ўзбекистон 2012 йил 28 июнда ташкилотдаги аъзолигини расман тўхтатиб қўйган, лекин аъзо давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга ташрифи чоғида ўзбек депутатларига КХШТ ПАга кузатувчи сифатида иштирок этишни таклиф қилди.

Сиёсатшунос Евгений Минченконинг фикрига кўра, республикани КХШТга қайтишига таъсир қилувчи омиллар мавжуд, масалан, кўпвекторли сиёсат йўли. Бироқ ҳозир уларнинг таъсири минималлаштирилган.

“КХШТ доирасидаги асосий муаммолардан бири Қозоғистон билан кескин муносабатлар эди. Аммо Ислом Каримов вафоти ҳамда Нурсултон Назарбоев ваколатларини топширгандан сўнг икки томонлама муносабатлардаги эмоционал омил  ўртадан кўтарилди. Мирзиёев ва Токаевнинг мулоқот қилишда салбий бэкраунди йўқ – етакчилар ҳаммасини оқ қоғоздан бошлашлари мумкин”, - дея тушунтирди Минченко.

Шунингдек, у сиёсий ўзгаришлар тўлқинида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кириши мумкинлигини қўшимча қилди.

 

Киритилди: 06:17 19.09.2019. Ўқилди: 2298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!