Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Миллий олимпия қўмитаси Отабек Умаров номидан юборилаётган фейк хабарлар бўйича баёнот берди

Миллий олимпия қўмитаси Отабек Умаров номидан юборилаётган фейк хабарлар бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкилот раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига фейк хабарлар юборилаётгани ва бу фирибгарликка уриниш эканини маълум қилди.

«Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига хабарлар юборилаётгани каби ҳолатлар учрамоқда.

Ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади.

Шуни маълум қиламизки, ўзбек спортига оид барча хабар ва баёнотлар фақатгина Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий ахборот ресурслари ёки федерация ҳамда ассоциациялар орқали эълон қилинади.

Шу муносабат билан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик, шахсий маълумотларни тақдим этмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаб, уларга нисбатан шикоят юборишингизни сўраймиз», - дейилади Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 23:49 06.02.2026. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!