Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардия қидирувдаги жиноятчини қўлга олди

Миллий гвардия қидирувдаги жиноятчини қўлга олди

26 июль куни соат 20:30 ларда Самарқанд шаҳридаги И. Каримов кўчасида патрул хизматида бўлган Миллий гвардия хизматчилари ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан уларнинг эътиборини жалб қилган фуқарони тўхтатдилар, бу ҳақда навбат бўлимига хабар берилди.

Фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар автоматлаштирилган маълумотлар базасида текширилди. Aниқланишича, фуқаро  Самарқанд вилояти Булунғур туманида 1996 йилда туғилган фуқаро A.Р. бўлиб, унга нисбатан 2020 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг "в", "д" бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган. У 2020 йил 21 апрелда қидирувга берилган.

Фуқаро A. Р. белгиланган тартибда ички ишлар органларига олиб келинди.

Киритилди: 11:52 29.07.2020. Ўқилди: 3152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!