МФМ қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. ЎФА раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ қурилиш жараёнини яқиндан кўздан кечириш ва масъуллар билан лойиҳанинг кейинги режаларини муҳокама қилиш мақсадида қурилиш объектида бўлди.
Маълумки, МФМ қошида замонавий ВАР маркази йўлга қўйилади. Ушбу марказ ФИФА халқаро талабларига мос равишда замонавий жиҳозлар билан таъминлади. Мутахассислар рақамлаштириш ва маълумотлар базасини ташкил этиш борасида ўз маслахатлари билан ўртоқлашишди.
Эслатиб ўтамиз, Футбол марказида шунингдек замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Миллий терма жамоалар учун тайёргарлик базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация марказлари ўрин олади.