Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Миллионерлар орасида бункер харид қилиш ҳолатлари ошди

Миллионерлар орасида бункер харид қилиш ҳолатлари ошди

Сўнгги вақтларда яширин ҳимояланиш иншоотларини қурувчи компанияларнинг хизматларига талаб кескин ортган, деб ёзмоқда Forbes. Бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Мижозлар орасида россиялик миллионерлар кўп.

Журналнинг қайд этишича яширин жой – бункерларга талаб одатда фавқулодда ҳолатларда ошиб кетади, шу сабабли ҳам бозор нисбатан катта эмас. «Спецгеопроект» компанияси раҳбари Данил Андреев бункерлар қурилишини 200 миллион рублга баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, бир йил ичида 30 та хавфсизлик хонаси ва 10 та бункер қурилади. Компания COVID-19 эпидемиясидан аввал бир ойда битта бункер қурган бўлса, ҳозир учта қурилмоқда. Апрелда эса бешта бункерга буюртма олган.

Талабнинг ўсиб бораётганини АҚШдаги ишлаб чиқарувчилар (бу ерда бозор анча ривожланган) ҳам қайд этган. «Бизга россияликлар кўп бора мурожаат қилди, 2020 йилда биз уларга иккита яшириниш бункерини сотдик»,— дейди АҚШдаги Rising S Company бункерлар ишлаб чиқарувчи компанияси вакили Гари Линч.

Унинг сўзларига кўра, бундай объектларнинг майдони тахминан 46 квадрат метрни ташкил қилади. Битта бункернинг нархи — 150 минг доллар. 2020 йилнинг дастлабки уч ойи давомида бункерларга бўлган талаб 2019 йилдагига нисбатан 2000 фоизга ўсган. Бошқа бир АҚШ компанияси Vivos ҳам Россиядан таклифлар келиб тушаётганини билдирган, аммо рақамлар ва нархлар борасида аниқ маълумот бермаган. Умумий олганда, яширин жойлар тайёрлашга бўлган сўровлар кўрсаткичи 1000 фоизга, сотувлар эса 400 фоиздан кўпроққа ўсган.

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4,8 миллионга етган, касалланганлар сони бўйича АҚШ яққол пешқадам — 1,5 миллиондан кўпроқ, 2-ўринда Россия — 299 минг нафардан кўп одам касалликка чалинган. Пандемия даврида жаҳонда 319 мингдан кўп бемор вафот этган, 1,8 миллиондан ортиқ одам эса касалликдан тузалган.

Киритилди: 07:15 21.05.2020. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!