Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Миллиардлаб зарар таҳдиди: Маск Трампнинг “катта гўзал қонуни”ни танқид қилмоқда

Миллиардлаб зарар таҳдиди: Маск Трампнинг “катта гўзал қонуни”ни танқид қилмоқда

Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган "The One Big Beautiful Bill" номли солиқ ва харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини кескин танқид қилмоқда. У ҳатто бундай ташаббусларни тўсиш учун ўз сиёсий партиясини тузишни ҳам кўриб чиқмоқда. Маскнинг фикрича, бу қонун АҚШ давлат қарзининг катта ўсишига олиб келади.

Бироқ таҳлилчиларга кўра, Маскнинг асосий хавотири — Tesla компаниясининг миллиардлаб доллар зарар кўриши мумкинлиги. Қонун лойиҳаси электромобиллар учун 7500 долларлик солиқ имтиёзини бекор қилиш, ҳамда аккумулятор ва қуёш панеллари учун субсидияларни қисқартиришни кўзда тутади. Бу Tesla’ни давлат қўллаб-қувватловидан маҳрум қилади.

JP Morgan банки таҳлилчиси Райан Бринкман баҳолашича, қонун қабул қилинса, Tesla йиллик фойдасининг ярмидан кўпроғини йўқотиши, яъни 2 миллиард доллар атрофида зарар кўриши мумкин.

Scalable Capital бош иқтисодчиси Кристиан Рёль ҳам бу баҳони реал деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, Tesla сўнгги чоракда 409 миллион доллар фойда қилган бўлса, имтиёзларсиз 200 миллион доллар зарар кўрар эди.

Қонун лойиҳаси Tesla учун жуда ноқулай пайтда келди — компаниянинг йиллик фойдаси 71% камайди, автомобиллар сотуви 13% тушди, ва Европа ҳамда Хитойдаги бозор улушлари пасаймоқда.

Рёльнинг таъкидлашича, Маск сиёсий фронтда Трампка қарши чиқиб, хафвли ўйинга кирган:

“Агар у ўз партиясини тузса, Трамп уни янада кучлироқ сиёсий босимга олиши мумкин”.

Бироқ экспертнинг фикрича, Tesla аввал ҳам оғир шароитларда омон қолган, ва бу сафар ҳам зарарни қоплаш имконияти бор — агар менежмент самарали иш юритса.

“Бу титулли вазифа — лекин имконсиз эмас”, — дейди Рёль.

Киритилди: 14:54 10.07.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!