Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миллиардер Роман Абрамович энди Португалия фуқароси

Миллиардер Роман Абрамович энди Португалия фуқароси

Россиялик олигарх ва миллиардер Роман Абрамович Португалия фуқаролигини олди. У жорий йилнинг апрель ойида ушбу давлат паспортини олган.

Publico нашрининг ёзишича, 55 ёшли Абрамович Порту яҳудий жамиятининг аъзоси ва хайрихоҳи ҳисобланади. Тадбиркор Португалия фуқароси бўлишига сабаб, у ўзини сефард яҳудийларининг авлоди деб ҳисоблайди.

Аллақачон Исроил фуқароси бўлган миллиардернинг ўзи олинган маълумотларга ҳозирча изоҳ бермаган. Аммо португал газетаси у ҳозирда ушбу мамлакатнинг энг бой фуқароси эканлигини хабар қилган.

РБК хабарига кўра, Абрамович кўп йиллар давомида ўз оиласи тарихини ўргангани ва унинг аждодлари Португалиядан келганини, у ердан ҳайдалиб, Гамбургда қолганлигини иддао қилган.

Ушбу “тадқиқот” туфайли миллиардер «Қайтиш қонуни»га мувофиқ Португалия паспортини олган. Бу қонун сефард (Испания ва Португалиядан ҳайдалган) ва конверсо яҳудийларининг (мажбурий равишда насронийликни қабул қилган) авлодларига Португалия фуқаролигини олиш имконини беради.

Шунингдек, Роман Абрамович АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан санкциялар қўллашни таклиф қилган шахслар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 06:30 20.12.2021. Ўқилди: 4537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!