АҚШ Федерал Савдо Комиссияси (FTC) Microsoft корпорациясига нисбатан кенг кўламли монополияга қарши текширув бошлади — Bloomberg.
Текширув компания фаолиятининг турли жиҳатларига, жумладан, булутли ҳисоблаш, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳасидаги ишланмаларга тегишли.
Bloomberg маълумотларига кўра, FTC киберхавфсизлик билан боғлиқ ҳодисаларидан кейин Миcрософт ни диққат билан кузатиб бормоқда. Компания йирик давлат пудратчиси бўлиб, АҚШнинг кўплаб агентликларига, жумладан, Пентагонга миллиардлаб долларлик дастурий таъминот ва хизматларни тақдим этади.
"Microsoft'га юборилган мактубда FTC тергов жараёнига ёрдам берадиган маълумотни сўради", дея хабар беради CNN масаладан хабардор манбага таяниб.
Федерал Савдо Комиссияси ва Microsoft ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди.