Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Microsoft дастурий таъминоти заифлиги туфайли хакерлар АҚШ агентликларига ҳужум қилишди

Microsoft дастурий таъминоти заифлиги туфайли хакерлар АҚШ агентликларига ҳужум қилишди

Хакерлар Microsoft’нинг SharePoint дастуридаги заифлик туфайли давлат идоралари ва АҚШ компанияларига ҳужум қилишди.

Бу ҳақда расмийлар ва хусусий тадқиқотчиларга таяниб, Washington Post нашри хабар берди.

"Хакерлар сўнгги бир неча кун ичида Microsoft’нинг кенг қўлланиладиган сервер дастурий таъминотидаги катта хавфсизлик камчилигидан фойдаланиб, давлат идоралари ва компанияларига глобал ҳужум уюштиришди”, — деб ёзади нашр.

Унинг маълумотларига кўра, миллий ва минтақавий агентликлар, университетлар ва энергетика компаниялари нишонга олинган.

Газетанинг ёзишича, АҚШ, шунингдек, Канада ва Австралия SharePoint серверларининг заифлигини текширишни бошлаган.

Шу билан бирга, нашр таъкидлаганидек, Microsoft ҳали вазиятни тўғирлаш учун янгиланишни чиқармаган.

Газетанинг ёзишича, бузғунчиликни айнан ким амалга оширгани ва унинг асосий мақсади нима бўлгани ҳозирча номаълум.

Киритилди: 09:35 21.07.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!